Қўшма суриштирув
Мулклар рўйхатига қайтиш
Хусусий мулк: Кўчмас мулк
Morton House ҳашаматли уйи
Қиймати
$ 6,800,000
Жойлашуви
Лондон, Буюк Британия
Статус
Ҳозирги эгаси

Лондоннинг энг ҳашаматли мавзеларидан бири бўлган Кингстондаги хусусий Кумби-Парк яшил ҳудудида жойлашган данғиллама уй Абдуқодирларнинг шаҳардаги кўчмас мулк “портфолио”сининг асосий объектидир.

Еттита ётоқхонага эга уй тўғрисидаги брошюрада бу мавзеда қайиқда сузиш, поло ва гольф ўйнаш нақадар мароқли экани ҳамда буларнинг ҳаммаси кўплаб мактаблар ва ҳар йили Уимблдон мусобақаси ўтказиб келинадиган Бутун Англия лаун-теннис ва крокет клуби яқинида жойлашгани айтилган.

Брошюрада: “Шубҳасиз, бу эксклюзив мавзе ҳисобланган Кингстон-Хилл йўлидаги энг яхши уйлардан биридир”, дейилган.

Кўчага жамоатчиликнинг кириши дарвоза қуриш билан чекланган - дарвоза 2008 йили қўшнилар ўртасида баҳслашувдан кейин ўрнатилган; дарвоза кодини фақат уй эгалари билишади, холос.

Бу ерда Абдуқодирларнинг Британиядаги энг асосий ширкати бўлган Miran International Limited рўйхатдан ўтган.

Эгаси: Абдуқодирлар оиласи
  • Ҳабибула Абдуқодир, унинг ўғиллари - Нур Муҳаммад Полвон номи билан иш кўрадиган Айбибула Нуермаймаити ва Айбибула Паливанмухаймаити ҳамда рафиқаси Малия Рези (Мария Полвон исми билан)
Google Maps