Қўшма суриштирув
Мулклар рўйхатига қайтиш
Кўчмас мулк: Турар-жой
Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйидаги 11 гектарлик участка
Қиймати
Номаълум
Жойлашуви
Тошкент, Ўзбекистон
Статус
Тушунарсиз

Майдони 11 гектар бўлган бу катта бўш ер Тошкентнинг шарқий қисмида, шаҳарнинг ҳалқа автомобиль йўли ёнгинасида жойлашган.

2019 йилда жойни ўраб турган панжарага илиб қўйилган баннердаги маълумотга кўра, бу ерда Rohat Town Village деб номланувчи икки қаватли уйлардан иборат мавзе қуриш режаланган. Яқинда ҳудудга мухбир ташриф буюрганида, баннер олиб ташлангани ва ҳозирда участкада қурилиш ишлари олиб борилмаётганига гувоҳ бўлди.

Мулк эгаси: Hyper Finance Group (Ўзбекистон)
  • Hyper Finance Group ички ҳужжатларига кўра, ширкат Абдуқодирлар оиласининг кўплаб қурилиш лойиҳаларини бошқаради. (Ҳикоя билан танишиб чиқинг)

  • Расман, компанияга шелл-компания ҳамда вакил вазифасини ўташини хулоса қилиш мумкин бўлган икки томон эгалик қилади:

    • Акцияларининг 41% эгаси – 77 Corporation (Шотландия). Номаълум Ўзбекистон фуқароси компанияда «катта улушга эга» эканлиги кўрсатилган.
    • Акцияларининг 23 фоизи – Ecrim Insaat Turizm Dis Ticaret Limited (Туркия) ширкатига тегишли. Бу ширкатга Абдуқодирларнинг Туркияда фаолият юритувчи ҳамкори Дилшод Артиш эгалик қилади. Дилшод Артиш Абдуқодир оиласи пулини ювганини тан олган Айеркен Саймаитидан миллионлаб доллар пул олган. Саймаити Артишни оиланинг Туркиядаги «ишларини юритувчи» шахс дея таърифлаган.
  • Акцияларнинг қолгани Исмоил Абдуқодиров исмли ўзбекистонликка тегишли. Манбаларга кўра, Абдуқодиров президент Шавкат Мирзиёевнинг куёви Отабек Умаровнинг ишончли вакилидир.

Озодлик