Пул ювганига иқрор бўлган шахс томонидан Марказий Осиёдаги йирик контрабанда империясини бошқаришда айбланганидан бир неча йил ўтиб, Ҳабибула Абдуқодир ва оиласи минтақада инвестор мақомини олди. Оила ҳозирда меҳмонхона ва савдо марказларидан тортиб масжид ва маданий марказ қурилишларигача бўлган йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда. Уларнинг хусусий мулклари орасида вилла ва шаҳар четидаги шинам уйлар бор. Махсус интерактив саҳифа орқали Абдуқодирларнинг дунё бўйлаб ёйилган холдинглари билан танишинг.